Линклар

Исроил ва Фаластин мухторияти Ғазо минтақасидаги аҳоли пунктларидан исроилликлар олиб чиқиб кетилгач, бўшаб қоладиган биноларни бузишнинг режасини келишиб олди.


Исроил Мудофаа вазири Шаул Мофаз билан Фаластин мухторияти Фуқаролик ишлари бўйича вазири Муҳаммад Дахлан ўртасида бўлиб ўтган учрашувда исроилликларнинг ўзи бузиб ташламаган биноларни фаластинлик ҳамда мисрлик қурувчилар бузиб юборади, деб келишилди.
Атроф муҳитга зарар келтириши мумкин бўлган материаллар Исроил ҳудудига олиб ўтилиб, кўмиладиган бўлди.
Исроил ҳарбийлари ҳамда аҳоли пунктларини Ғазодан кўчириш келаси ҳафтада бошланади.
XS
SM
MD
LG