Линклар

- АҚШнинг Ўзбекистондаги ҳарбий базаси зиммасидаги баъзи вазифалар Қирғизистондаги Манас аэропортига ўтказилади, - деб хабар қилди АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Стивен Янг.


Ўзбекистон АҚШдан шу йил охиригача Хонободдаги ҳарбий базани бўшатиб қўйишни талаб қилган эди.
АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси жумладан бундай деди:
- Афғонистон парламентига сайловларга тайёргарлик кетаётганлиги туфайли шу кунда Манас аэропортидаги амалиётлар ҳажми анча ортган. Одатда бундай ўзгаришлар Афғонистон ичидаги вазиятга боғлиқ бўлади.
Элчига кўра, АҚШ ўтган йили Манас аэропортидаги ҳарбий базаси учун 163 миллион доллар сарфлаган.
АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Стивен Янг Ўшдаги тергов изоляторида ушлаб турилган ўзбекистонлик 15 қочқин тақдирига ҳам тўхталиб, жумладан бундай деди:
- 15 кишини ёппасига қабул қилишга тайёр мамлакатлар бор ва буни Қирғизистон ҳукумати билади.
Элчи 15 кишидан 11 нафарига Қочқинлар бўйича олий комиссарлик қочқин мақомини берганини, қолган 4 кишига бундай мақомни бериш устида иш олиб борилаётганини ҳам айтиб ўтди.
XS
SM
MD
LG