Линклар

Одам саломатлиги учун хавфли бўлган парранда гриппи Қозоғистоннинг яна учта қишлоғига тарқалгани аниқланди.


Қозоғистон Қишлоқ хўжалик вазирлигининг ветеринария бўлими бошлиғи Талгат Абулгазинга кўра, текширув натижалари бу касаллик Оқмўла вилоятидаги икки қишлоқ ҳамда Қарағанда вилоятидаги бир қишлоққа тарқаганини кўрсатган.
Россия ҳукумати ҳам мамлакатнинг шарқий вилоятларида парранда гриппи тарқалаётганини маълум қилган.
11 август куни Украина ҳукумати Россиядан парранда гўшти импортини таъқиқлаш ҳақида ўтган ҳафта жорий этган чекловни қисман бекор қилди. Энди украиналик тадбиркорлар парранда гриппи тарқалмаган Россиянинг Европа қисмидан парранда гўшти ва маҳсулотларини Украинага импорт қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG