Линклар

logo-print

Ироқда рўй берган зўравонликлар оқибатида саккиз ироқлик нобуд бўлди.


Зўравонликлар Бағдод ва Басра шаҳарларида содир этилди.
Шиалар раҳбари Абдул Азиз ал-Хаким Ироқда федерал давлат барпо этиш ва унинг таркибида шиалар автономиясини тузишга чақирди:
“Ироқнинг марказий ва жанубий минтақалари аҳолиси урф-одатлари ва уларга нисбатан адолатсиз сиёсат олиб борилганини инобатга олиб, биз шу ҳудудларда ягона минтақа ташкил этилиши керак, деган фикрдамиз”, – деди шиалар раҳбари.
Лекин Ироқ Бош вазири Иброҳим Жаъфарийнинг матбуот вакили Лайс Кубба яхлит шиа минтақасини ташкил этиш ғояси қабул қилинмаслигини айтди.
Айни пайтда, Ироқ раҳбарлари мамлакат янги конституцияси лойиҳаси устида олиб борилаётган ишларни душанбагача тугатишга ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG