Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:26

Ўзбекистон ароқлари: заҳарланишга кафолат бор


Зикрилло Ишонч Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган спиртли ичимликлар сифати ёмонлиги, ҳатто истеъмолга яроқсиз ичимликлар ҳам савдога чиқиб кетаётгани сабаблари бугун кўпчиликни қизиқтиради.

“Ўзбекистондаги спиртли ичимликларда умуман сифат йўқ. Бундай ароқни ичиб, заҳарланиб қолаётганлар ҳам анчагина. Қўлбола ароқлар кўпайиб кетган. Ўзбекистонда яхши ароқ ичмаганимизга анча йиллар бўлди”, - дейди истеъмолчилар.

Уларнинг айтишича, сифатсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганига сабаб назоратнинг пасайиб кетганидир.

Тошкент шаҳри истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бошқармаси бошлиғи Баҳодир Абдуқаюмов спиртли ичимликлар сифати борасидаги шикоятлар асоссиз эканини таъкидлади.

Спиртли ичимликлар ишлаб чиқарилишига, уларнинг назоратига мутасадди ташкилотлардан кўтарилган мавзу юзасидан муносабат олишнинг имкони бўлмади.
XS
SM
MD
LG