Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:20

Бозорлар ўтган йилгидан анча қиммат


Зикрилло Ишонч Бу йил Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархи ўтган йилдагидан камида 30 фоиз, гўшт маҳсулотлари эса бир неча юз сўмга қимматлашгани кузатилмоқда.

Сотувчи деҳқонлар бунга мазкур маҳсулотларнинг катта қисми хорижга чиқиб кетаётгани, баъзи маҳсулотларни совуқ урганини сабаб қилиб кўрсатса, баъзилар буни инфляция билан боғламоқда. Айримлар эса маҳсулот олиб келаётган деҳқонларни таловчилар кўплигини айтмоқда.

“Деҳқонлар учун йўлкира қиммат. Ўғит, ерга ишлов бериш, техника, ёнилғи, уруғ қиммат. Шунинг учун етиштирилаётган маҳсулот ҳам қимматга тушади”, - дейди сотувчи деҳқонлар.

Ҳозир бозорларда бир килограмм мол гўшти ўртача 2800-3000 сўм, қўй гўшти 3000-3500 сўмдан сотилмоқда. Бу нархлар ўтган йилгига қараганда 500 сўм баланддир.
XS
SM
MD
LG