Линклар

logo-print

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Кисляк бугун Москвадаги икки поляк дипломати ва бир журналистининг калтакланиб кетгани хусусида афсус билдирди.


Россия дипломатига кўра¸ бундай воқеалар икки давлат ўртасидаги муносабатларга таъсир қилмаслиги керак.
Поляк дипломатларининг калтакланиши муносабати билан Москвадаги Полша элчихонасидаги хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Айни пайтда¸ Москва шаҳар прокуратураси мазкур воқеа юзасидан жиноий иш очди.
Полша президенти Александ Квасиневский Путинга мурожаат қилиб¸ Россиядаги поляклар хавфсизлигини таъминлашни сўради ва поляк дипломатлари ва журналистининг калтакланишини уюштирилган воқеа дея баҳолади.
31 июл куни Варшавадаги Россия элчихонаси дипломатлари болалари скин-ҳедлар томонидан калтакланиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG