Линклар

Бугун Батумидаги ҳарбий базадан Россия қўшинларини олиб чиқиш бошланган.


Бу ҳақда хабар берган Россия армияси вакиллари¸ бортида 25 танк ва бронитранспортëр бўлган икки юк кемасининг Батуми портини тарк этганини маълум қилишди. Мазкур операция¸ об-ҳаво шароитининг ëмонлашгани сабаб¸ икки кун кечикиб бошланди.
Полковник Владимир Купарадзега кўра¸ Батумидаги Россия ҳарбий базасига қарашли барча асбоб-ускуналарни кемага юклаш кун давомида ниҳоясига етиши керак.
- Биз юкларни кемага жойлашни бошладик ва фақат Грузия чегара қўшинлари билан айрим қоғозбозликни тугатиш қолди¸ холос. Ҳамма иш режадагидай борса¸ бугун ичи юкларни базадан олиб чиқишни тугаллаймиз¸ - деди Россия ҳарбийси.
Жорий йил давомида Россия Грузиядаги икки ҳарбий базадан ўз қўшинларини олиб чиқишга рози бўлди. Бу жараëн 2008 йил охирига қадар тугатилиши лозим.
XS
SM
MD
LG