Линклар

logo-print

Халқаро атом энергияси агентлиги Эрондан уранни бойитиш устида олиб бораётган ишларини зудлик билан тўхтатишни талаб қилди.


БМТ Бош котиби Кофи Аннан агар Теҳрон Халқаро атом энергияси агентлиги талабларини бажармаса бу масала БМТ Бош ассамблеясининг сентябрь ойида бўладиган сессияси кун тартибига чиқарилади, деб баёнот берди.
Эронинг собиқ президенти Хошимий Рафсанжоний халқаро агентлик мажлиси натижаларидан ҳайратга тушганини билдириб жумладан бундай деди:
- Чиндан ҳам ҳайрон қоладиган иш бўлди. Мажлисда 35 мамлакат вакили иштирок этди. Уларнинг аксарияти бизни қўллаб қувватлаётган эди. Шунинг учун мажлис кечиктирилган ҳам эди. Ва бирдан ҳамма АҚШ ва Европа мамлакатларининг бизга қарши қаратилган таклифларини қувватлай бошлади. Буни қандай тушуниш мумкин?
XS
SM
MD
LG