Линклар

Қочқинлар бўйича БМТ Олий комиссарлиги вакиллари Қирғизистондан депортация қилинган тўрт ўзбекистонлик олдига кириш учун Тошкент расмийларидан рухсат олишга уринишларини давом эттирмоқда.


Комиссарлик матбуот вакили Женнифер Пагонисга кўра¸ БМТ идораси бу тўрт шахс тақдиридан жиддий хавотирда.
Ўзбекистон расмийлари уларнинг ўз айбига иқрор бўлган жиноятчилар экани ва Ўзбекистонга ўз ихтиëри билан қайтганини даъво қилмоқда.
13 май воқеаларидан сўнг Қирғизистонга қочиб ўтган бу тўрт ўзбекистонлик қочқиннинг Ўзбекистонга депортация қилиниши¸ халқаро майдонда кескин танқидга учраган эди.
Айни пайтда¸ қочқинлар бўйича БМТ олий комиссарлиги Қирғизистонда қолаëтган 15 ўзбекистонлик қочқиннинг учинчи давлатга жўнатилишига эришишга уринмоқда.
Ҳозирча Бишкек ҳукумати қочқинларнинг Ўзбекистонга депортация қилинмаслигини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG