Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:47

Шри-Ланка Ташқи ишлар вазири отиб ўлдирилди


А.Арал Жума куни кечга яқин Шри-Ланка пойтахти Коломбода мамлакат Ташқи ишлар вазири номаълум қуролли шахс тoмонидан отиб ўлдирилди. Воқеадан кейин ҳукумат дарҳол фавқулодда ҳoлaт эълон қилиб¸ шаҳарда қидирув ишларини бошлади. Полиция воқеа юзасидан Тамил сепарачилар гуруҳини айбламоқда. Мамлакат Президенти Чандрика Кумаратунга хоним халққа мурожаат қилиб¸ тинчликни сақлашга чақирди.

Шри-Ланкадаги вазият Ташқи ишлар вазири Лашман Кадиргамарнинг ўлимисиз ҳам анча кескин эди. Лекин шунга қарамай унга қилинган суиқасд туфайли мусаффо осмонни қора булут қоплагандай бўлди.

“Тушимга ҳам кирмаган ҳодисани кўриб ҳайратда қолдим. Бу ерда Ташқи ишлар вазири нишонга олинишини сира ҳам ўйламаган эдим”¸ - дейди воқеа гувоҳи бўлган фуқаро Перера.

Ҳукумат кучлари ҳодиса юзасидан этник тамилларнинг сепаратчи “Тамил Йўлбарслари” гуруҳи жанггариларини айбламоқда. Бироқ “Йўлбарслар” гуруҳи бундай айбловларни рад қилиб¸ ҳукумат томонидан фавқулодда ҳолат эълон қилиниши вазиятни кескинлаштиради¸ деб ҳисобламоқда.

Кадиргамар бошчилигида ушбу гуруҳга қарши кураш олиб борилган ва натижада бу гуруҳ бир қатор мамлакатлар¸ жумладан АҚШ ва Британияда қонунсиз деб тан олинган эди.

“Тамил Йўлбарлари” гуруҳи 1983 йилдан буëн мамлакатда озчиликни ташкил қилувчи тамиллар ҳуқуқлари учун курашиб келмоқда. Ҳокимият эса Шри-Ланка аҳолисининг катта қисмини ташкил этувчи сингаллар қўлида.

Кўпчилик шри-ланкаликлар Ташқи ишлар вазирининг ўлимидан кейин мамлакатда тўқнашувлар қайта авж олиб кетишидан хавотирланмоқда. Чунки 2002 йилда ҳукумат кучлари билан жанггарилар ўртасида юз берган тўқнашувлар Лакшман Кадиргамар ташаббуси билан тўхтатилган ва шундан буëн ўт очмаслик келишувига амал қилиб келинган.

“Кадиргамар яхши одам эди. Мамлакат учун жуда керакли бўлган кишидан ажралиб қолдик. У доимо тинчлик тарафдори бўлиб келди. Биз уруш эмас¸ тинчлик истаймиз”¸ - дейди шри-ланкалик аëл Малани Сеневиратна.

Коломболик сиëсий таҳлилчи Роҳан Эдирисингнинг фикрича¸ амалга оширилган суиқасд тинчлик жараëнига зарба бериши мумкин.

“Сингал ва мусулмон жамоалар “Тамил Йўлбарслари” гуруҳининг мураса қилишига ишонмас эдилар ва Кадиргамарнинг ўлими уларнинг позициясини янада мустаҳкамлайди. Улар “Тамил Йўлбарслари” гуруҳида ҳеч қандай ўзгариш йўқ шу боис у билан музокаралар олиб бориб бўмайди¸ деб ҳисоблайди”¸ - дейди мутахассиси.

“Тамил Йўлбарслари” гуруҳи тарафдори бўлган сиëсатчининг айтишича¸ тамил миллатига мансуб бўлган Кадиргамар ушбу гуруҳга қарши компания олиб борган хиëнаткор ҳисобланади.

АҚШ ва Британия ҳукуматлари ҳамда БМТ Бош котиби Лакшман Кадиргамар ҳаëтига қилинган суиқасдни қаттиқ қоралади.
XS
SM
MD
LG