Линклар

Ироқ президенти Жалол Талабаний Ироқ янги конституцияси бўйича юзага келган келишмовчиликларнинг кўпи хал этилганини маълум қилди.


Талабаний янги конституция, аввал белгиланганидек, душанбагача тайёр бўлишига умид билдирди. Ироқ раҳбарига кўра, конституция масаласидаги музокаралар шанба ва якшанба кунлари ҳам давом этади.
Айни пайтда Ироқда зўравонликлар давом этмоқда.
Ироқлик Насир Жума шанба куни йўл четида бомба портлатилиб, ироқлик аскарлар яралангани ҳақида журналистларга бундай деди:
“Ироқ армиясининг патрул машиналари соат 11ларда кўчада кетаётган эди. Биринчи машина ўтиши билан бомба портлади. Оқибатда ироқлик беш ҳарбий яраланди. Ироқ ҳарбийлари машинани судраб олиб кетганидан бир оз кейин воқеа жойига америкаликлар етиб келди”, – деди портлаш жойидаги гувоҳ Насир Жума.
XS
SM
MD
LG