Линклар

Ироқда амалга оширилган бомба ҳужумлари ва отишмалар оқибатида Американинг яна олти аскари ҳалок бўлди.


АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг бугун маълум қилишича¸ жума куни кечга яқин Бағдоддан 150 километр шимолда жойлашган Туз Ҳурмати шаҳри яқинида йўл бўйида рўй берган портлаш натижасида уч аскар ҳалок бўлди.
Шанба куни Бағдод ғарбида юз берган бошқа бир портлашда бир аскар ҳалок бўлди¸ яна бир аскар жароҳатланди.
Бағдоддан 400 километр ғарбда жойлашган Рутбаҳ ҳудудида рўй берган бомба портлашидан бир аскар нобуд бўлди¸ бошқа уч аскар яраланди.
Жума куни бўлиб ўтган отишмаларда жароҳатланган Американинг яна бир аскари оламдан кўз юмди.
XS
SM
MD
LG