Линклар

logo-print

Уйғур фаолининг маълум қилишича¸ Хитой маъмурлари мамлакат шимоли-ғарбидаги Шинжон вилоятида яшовчи бир отин ойи ва унинг талабаларини Қуронни ўрганаëтганлари учун қамоққа олган.


Германиядаги “Жаҳон уйғурлар конгресси” вакили Дилшод Рашиднинг айтишича¸ 1 август куни полиция ўқитувчи Омина хонимни уйидан олиб кетганидан буëн у қамоқда сақланмоқда.
Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигининг Рашидга асосланиб билдиришича¸ 7 билан 20 ëшлар оралиғида бўлган 37 ўқувчи ҳам қамоққа олинган. Улардан баъзиларининг ота-оналари жарима тўлаганидан кейин озод этилган.
Хитой маъмурлари бундай воқеа юз берганини рад қилмоқда.
XS
SM
MD
LG