Линклар

Эроннинг янги Президенти консерватор Маҳмуд Аҳмадийнежод вазирлар рўйхатини парламентга тақдим қилди.


Кутилганидек¸ рўйхатдан бир неча асосий вазирликларга тайинланган мутаассиб шахслар ҳам жой олган. Мисол учун парламент депутати Манучеҳр Муттакий Ташқи ишлар вазири¸ Ахборот вазирининг собиқ ўринбосари Мустафо Пурмуҳаммадий Ички ишлар вазири¸ руҳоний Ғуломҳусайн Муҳсиний Ахборот вазири лавозимига тайинланган.
Парламент бир ҳафта ичида йиғилиш ўтказиб¸ ҳукуматнинг 21 кишидан иборат янги аъзолари рўйхатини кўриб чиқади. Тақдим этилган рўйхат парламент тасдиғидан ўтса¸ ислоҳотчи собиқ Президент Муҳаммад Хотамий ҳукумати ўрнини консерваторлар эгаллайди.
XS
SM
MD
LG