Линклар

Марказий нашрлар шарҳи


Дилнаво

“Қишлоқ ҳаёти” газетасининг 9 август сонида сиёсий шарҳловчи Иброҳим Норматовнинг “Аввал ўзингга боқ” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Муаллиф Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги тергов изоляторида сақланаётган андижонлик 15 қочқин тақдири борасида АҚШ расмий доиралари муносабатига тўхталиб, жумладан, бундай ёзади: “Шундай катта ва буюк давлатнинг ҳозир шу 15 кишини “қутқариб қолиш” дан бошқа ташвиши қолмаган. Бу иш билан шахсан давлат котибининг ўзи шуғулланяпти. Қамоқдаги 15 кишининг тақдири билан гўё АҚШнинг тақдири, ер юзидаги инсон ҳуқуқларининг тақдири ҳал бўладигандай. Ғирт ўйиндан бошқа нарса эмас. Аввал ўз қамоқхоналарингдаги аҳволга боқ, сўнгра ноғора қоқ”.


“Ҳуррият” газетасининг 10 август сонида Шерзод Қудратхўжаевнинг “Рангли инқилоб”ларнинг сохта демократизми” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Унда қуйидаги сўзлар бор: “Бир қолипдаги ақидаларни маҳаллий воқеликни эътиборга олмасдан жорий қилишга уриниш оқибатида қонли воқеаларнинг келиб чиқиши табиий қонуният. “Васийлик қилиш” кайфиятидаги йирик давлатларнинг экспериментлари оқибатида 20 йилдан ортиқроқ вақт давомида хаос, турли таҳдид ва портлашлар ўчоғи бўлиб қолган Афғонистонни тарих унутгани йўқ”.
XS
SM
MD
LG