Линклар

logo-print

Индонезия ҳукумати ва мамлакатдаги Ачех вилояти исëнчилари ўртасида тарихий сулҳ шартномаси имзоланди.


Қарийб 30 йилдан буëн давом етаëтган низога барҳам бериши мумкин бўлган бу ҳужжат имзолангунга қадар 15 мингга яқин одам қурбон бўлган.
Музокараларда воситачилик қилган Финляндия собиқ президенти Марти Ахтиссари бу борада шундай баëнот берди:
“Бизнинг олдимизда Ачех ўлкаси аҳлига тинч¸ адолатли ва демократик жамиятда янги ҳаëт бошлаш имконини беришдек бир вазифа турган эди. Шартномани имзолаш орқали томонлар қатор шартлар билан бирга инсон ҳуқуқларига риоя қилиш шартини ҳам ўз бўйнига олди. Ачехда инсон ҳуқуқлари бўйича маҳсус суд ва сулҳ комиссияси тузилади”.
Ачех вилояти исëнчилари вакили Малик Маҳмуд эса Марти Ахтиссарининг бу баëнотига жавобан бундай деди:
“Биз шунча вақт олиб борган курашдан асосий мақсад Ачех халқи учун адолатни қарор топтириш эди. Чунки¸ бу ерда нотинчлик ва адолатсизлик ҳукм сурди. Ендиликда биз сулҳ шартномасини имзолар еканмиз¸ адолатни қарор топтирувчи жараëнга туртки бердик¸ деб умид қилаяпмиз”.
Ачех вилояти исëнчилари вилоятга мустақиллик берилиши талабидан воз кечди ва қуролларни топширишга ва’да берди. Индонезия ҳукумати эса ўз навбатида ҳудуддан қўшинларни олиб чиқиб кетиш ва Ачехда сиëсий партиялар тузилишига розилик беришни ва’да қилди.
XS
SM
MD
LG