Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:14

Ўзбекистонликлар Москвада куйиб қолди


Феруза 14 август куни Россия пойтахти Москва шаҳрида қурилаётган бинода содир бўлган ёнғин оқибатида ўзбекистонлик 19-20 ёшлардаги уч фуқаро турли даражада куйиш жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

Москва шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати вакиласи Наталья Гончарованинг “Озодлик” мухбирига маълум қилишича, қурилаётган бино ертўласида битум эритиш чоғида ёнғин содир бўлиши натижасида ўзбекистонлик ёлланма ишчилар - 19 ёшли Наримаев ва Удишеев, 20 ёшли Газмаядов турли даражада куйган. Улардан бири шаҳардаги 36-шифохонага, 2 нафари Склифосовский номидаги тиббиёт институтига ётқизилган.

Маълум бўлишича, 36-шифохонанинг жонлантириш бўлимига Наримаев ётқизилган.

Шифохона даволовчи врачи Алексей Гусевнинг билдиришича, ҳозир Наримаевнинг аҳволи жуда оғир. Бемор танасининг 50 фоиздан ортиғи куйган. Нафас олиш органларига жиддий зарар етган. Айни пайтда Наримаев кучли тинчлантирувчи дорилар таъсирида ҳушсиз ётибди. Шунга қарамай, беморнинг яшаб қолишига умид бор.

Маълумотларга кўра, Москва шаҳри прокуратураси ёнғин техник хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик сабабли келиб чиққани тўғрисидаги тахминни илгари сурмоқда.
XS
SM
MD
LG