Линклар

logo-print

Ўзбекистонда темир панжара урф бўляпти


Зикрилло Ишонч Ҳозир Ўзбекистонда нафақат давлат ташкилотлари ва таълим муассасалари, балки бозору шахсий уй-жойлар атрофи ҳам баланд темир панжаралар билан ўраб олинганига гувоҳ бўлиш мумкин.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган аҳоли вакиллари бу ҳолатга танқидий назар билан қарамоқда. Уларнинг фикрича, ҳамма жойни темир панжаралар билан ўраб олиш шарт эмас.

“Темир панжара қамоқхонани англатиб туради. Ўзидан қўрққани учун ҳамма жой темир панжаралар билан ўралган”, - дейди суҳбатдошлар.

Айрим аҳоли вакиллари темир панжаралар хавфсизлик мақсадида ўрнатилаётгани ва бу ўзини оқлашини таъкидлади.

Аммо аксарият суҳбатдошлар хавфсизлик мақсадида бинолар атрофини темир панжаралар билан ўраб олиш кутилган натижани бермаслигини эътироф этди. Улар темир панжараларни кузатув камералари билан алмаштириш хавфсизлик учун маъқул йўл эканини билдирди.

Суҳбатдошларнинг кўпчилиги бу ҳаракатларнинг иқтисодий томонига ҳам эътибор қаратди.

“Панжаралар учун тонналаб металл ишлатилади. Бу маблағ халқнинг чўнтагидан олинади”, - дейди аҳоли вакиллари.

Суҳбатдошларнинг таъкидлашича, ҳамма жой темир панжаралар билан ўраб ташлангани аҳолининг ҳаракатланиши учун кўплаб ноқулайликлар туғдиради. Бу ҳолни, айниқса, бозорларда кузатиш мумкин.

Жамиятшунос Комрон Алиевнинг айтишича, оддий туман даражасидаги ташкилотлар бинолари атрофларини ҳам темир панжаралар билан ўраш урф бўлиб боряпти.
XS
SM
MD
LG