Линклар

Маълумотни берган манба ҳам жавобгарликни сезиши керак


Фирдавс

Қашқадарёлик журналистлар сўнгги вақтларда расмийлар томонидан керакли ахборотларни тақдим этмаслик ҳолатлари тез-тез учраётганидан норозилик билдирмоқда.

Маҳаллий журналистлардан бирининг айтишича, ҳар қандай ташкилот раҳбари ўзининг танқид қилинишига сабаб бўладиган маълумотларни бермайди. Улар журналистларга фақат ўзларига маъқул маълумотларнигина беради, холос.

Ўзбекистонда цензура расман бекор қилинмаган бўлса-да, турли мавзулардаги танқидий, холис таҳлилга асосланган мақолалар ёки кўрсатувлар пайдо бўлаётгани йўқ.

Қашқадарёлик журналист бунинг сабабини ҳамкасбларининг ихтисослашмагани билан изоҳлади.

“Ўзбекистондаги ОАВ тўғрисидаги қонунлар асосида биз ҳам хориждаги ҳамкасбларимиз сингари суриштирув ва текширувлар олиб боришимиз мумкин. Аммо бунинг учун иқтидор, малака зарур”, - деди журналист.

Унинг таъкидлашича, журналист тарқатиладиган маълумотнинг тўғрилиги учун қанчалик масъулиятли бўлса, маълумотни тақдим этадиган шахс ҳам ўзини қонун олдида журналист билан бир хил жавобгар сезиши керак.
XS
SM
MD
LG