Линклар

logo-print

Агар 22 августга қадар Ироқ конституциясининг янги лойиҳаси устидаги тортишувларга барҳам берилмаса, мамлакат яна янги сиёсий бўҳронлар ичида қолиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда бугун тарқатилаётган хабарларда.


Душанба куни Ироқ парламенти Конституция лойиҳасининг кўриб чиқилишини яна қолдирди. Ироқ парламенти раиси Хожим ал-Хасан бу борада бугун шундай ма’лум қилди.
”Қанчалик ҳаракат қилмайлик, ҳаммага бирдай ма’қул келадиган ечимни топа олмаяпмиз. Шахсан мен бу ҳақиқий демократия маҳсули, деб биламан. Бу бутун дунёга ироқликлар ўз Конституциясини ўзи яратаётганини намоён қилмоқда”, - деди Ироқ парламенти раиси Хожим ал-Хасан.
Констстуция ҳай’атидаги шия, курд ва суннийлар гуруҳи давлатнинг федератив тузилмаси, мамлакат ҳаётида исломнинг ўрни ва табиий бойликларнинг тақсимланиши масаласида ҳануз бир қарорга келолмаяпти.
Сунний гуруҳ вакилларидан бирига кўра:
“Очиқ айтганда, қарама-қаршиликлар жуда чуқур ва бу вазиятда бир битимга келиш учун сиёсий партиялар ўз фикрида туриб олмасдан, Ироқ халқининг инон-ихтиёри ҳақида кўпроқ ўйлаши керак. Ироқ халқи мамлакатнинг бўлинишини истамайди, федерализмни ҳоҳламайди”, - дея ҳисоблайди Ироқ парламенти конституцион ҳай’атидаги суннийлар гуруҳи вакили.

Шунингдек бугун Ироқда тахминан 25 нафар ишчининг жароҳатланишига сабаб бўлган ҳодиса ҳақида хабар берилмоқда.
Хабарда айтилишича, Бағдод марказидаги меҳмонхоналардан бирининг томи устида ишлаюётган ироқлик ишчиларга вертолётдан олов пуркалган.
Маҳаллий полициянинг Рейтер агентлигига берган ма’лумотига кўра, ҳодисадан сал ўтиб, 4 нафар АҚШ ҳарбийси воқеа жойига чақиртирилган. Улар бу ҳаракат АҚШ ҳарбийлари томонидан содир этилган бўлиши мумкин, деган тахминни бутунлай инкор қилди.
XS
SM
MD
LG