Линклар

Япониянинг шимолий соҳилларида ер қимирлаши содир бўлди.


Рихтер шкаласи бўйча 7,2 балл кучланишда содир бўлган зилзила оқибатида жами 30 га яқин одам жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
Сендай шаҳрида эса йирик спорт комплекси томи қулаб тушди.
Япон сейсмологларидан бирига кўра зилзила маркази денгиз остидан Мияга вилояти соҳиллари томон кўчди. Аввалига зилзила кучланиши 6.8 балл, деб ўлчанган эди. Кейинроқ унинг кучланиши яна-да ортди ва 7.2 баллга етди.
Зизила бўлгандан бироз ўтиб, бу ҳудудда цунами ҳам бўлиши мумкинлиги ҳақида аҳоли огоҳлантирилган эди. Сал сўнгра бу хабар бекор қилинди.
XS
SM
MD
LG