Линклар

Венесуэланинг Колумбия билан чегардош ҳудудида 152 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж а’зоси билан учиб бораётган самолёт қулаб тушди.


Ҳозирча олинган ма’лумотларга кўра, унинг бортидаги 160 одамнинг ҳаммаси нобуд бўлган.
Венесуэла Миллий авиация институти президенти Франсиско Пазга кўра, Панамадан Қариб денгизидаги Мартиника оролига бораётган самолёт учувчиси двигателда носозликлар бўлаётгани ҳақида хабар берган. Бироқ, оз фурсат ўтиб, алоқа узилган.
Франсиско Пазга кўра, ‘Вест карибиан эйрвейс’ авиакомпанияси томонидан амалга ошириладиган бу рейс, асосан, сайёҳлар учун мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG