Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:56

Исоқ ота очлик эълон қилди


Ўзбекистон Жиноят кодексининг 18 моддаси бўйича айбнома эълон қилиниб, айни кунларда устидан суд жараёни кечаётган хивалик 70 ёшли тадбиркор Исоқ Абдуллаев ҳибсхонада очлик эълон қилди.

Тадбиркорнинг рафиқаси Жумагул Полвонова эри 16 август куни соат 18.00 дан бошлаб очлик эълон қилгани, бу ҳақда ҳибсхона бошлиғини ёзма равишда огоҳлантирганини билдирди.

Ж.Полвонованинг сўзларига кўра, 16 август куни тушдан кейин ҳибсхона шифокорлари И.Абдуллаевга 17 август кунга белгиланган тиббий муолажаларни бир кун олдин олиши шартлигини айтган. Аммо Исоқ ота бунга қаршилик кўрсатган ва норозилик сифатида очлик эълон қилган.

Адвокатлар тақдим этган ҳужжатларда билдирилишича, И.Абдуллаевнинг соғлиғи яхши эмас. Шифокорлар унга қон босими ва юрак касаллиги каби бир неча ташхислар қўйган.

Ж.Полвонова ҳам турмуш ўртоғининг соғлиғидан хавотир олмоқда.

“12 август куни соат 11 гача Исоқ ота судга олиб келинмади. Кейин билсак, судга олиб келинаётганда унинг қон босими кўтарилиб, машинада йиқилиб қолган. Унга уколь ва дори қилинган. Қамоқхона бошлиғи шунда ҳам уни судга боришга мажбурлаган. Суд залига ҳам доктор ҳамроҳлигида кирди. Исоқ отанинг соғлиғи ёмонлашгандан кейин суд мажлиси бир соат ичида тўхтатилди”, - деди Ж.Полвонова.

Эслатиб ўтамиз, И.Абдуллаев Жиноят кодексининг фирибгарлик, талончилик, товламачилик, одам ўғирлаш, ёлғон хабар берганлик, туҳмат қилиш, диний ташвиқот қилиш, гуруҳ бўлиб ҳокимият вакилининг қонуний ҳаракатига тўсқинлик қилиш каби 18 моддаси бўйича айбланмоқда.

Аммо кузатувчилар ва яқинлари унинг ҳисбга олинишига Исоқ отанинг оммавий ахборот воситаларидаги танқидий чиқишлари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатидаги фаолияти сабаб бўлганини айтади.
XS
SM
MD
LG