Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:39

Қозоқнинг ғўзасига қурт, ўзбекнинг чўнтагига пул тушди


Лобар Далалари Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларда жойлашган қозоқ фермерларининг ғўзаларига кўсак қурти тушгани пул ишлаш имконини яратгани сирдарёликларни анча қувонтирмоқда.

Сирдарёлик йигитнинг айтишича, бир ҳафтадирки, ўнга яқин тенгдоши билан қозоқ фермерлар даласида эрталабдан кечгача кўсак қурти теради. Фермерлар терилган ҳар бир қурт учун 6 сўмдан ҳақ тўламоқда.

“Бизни фермерларнинг ўзлари кутиб олади. Улар билан ҳақ масаласида келишамиз. Тушлик ҳам уларнинг ҳисобидан бўлади. Бир кунда 650 та, кўп бўлса 2000 тагача қурт терамиз”, - дейди йигит.

Сирдарёлик аёл кўсак қурти териб топаётган маблағи рўзғорнинг кам-кўстини тўғрилашга, фарзандлари учун мактаб ўқув қуроллари ва кийим-кечак олишга анча ёрдам бўлаётганини билдирди.

“Болаларимиз ҳам қурт териб, пул ишлаб келяпти. Бошқа жойдан даромад бўлмагани сабабли бу бизга анча енгиллик беради”, - дейди аёл.

Сирдарёлик аёлларнинг билдиришича, чегарадан ўтишда улар қийинчиликка дуч келмайди. Чунки постда турганлар ишчи аёлларга индамайди.

Чегара ҳудудида яшовчилар айнан қўшни давлатга яқин ерда истиқомат қилаётганига шукур айтади. Чунки улар қозоқ тадбиркорлари қўлида ишлаб пул топиш имкониятига эга.

“Қўшни давлатга ўтиб ишлашимиз эрта баҳордан бошланиб, пахта терими тугагунча давом этади. Аввал чопиққа, кейин ғўза чилпишга, сўнг теримга борамиз”, - дейди сирдарёликлар.
XS
SM
MD
LG