Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:56

Ўзбекистон парранда гриппига тайёр турибди


Саида Ўзбекистонда парранда гриппи диагностикаси учун барча асбоб-ускуналар мавжудлиги мазкур касаллик мамлакатга кириб келган тақдирда унинг кенг тарқалиши олдини олиш имконини беради.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат санитария эпидемиология назорати департаменти бошлиғи Саидмурод Саидалиев “Озодлик” мухбирига берган интервьюсида шуни маълум қилди.

С.Саидалиевнинг айтишича, ҳозиргача мамлакатда парранда гриппи мутлақо қайд этилмаган. Мадомики бу касаллик Ўзбекистонга кириб келса ҳам уни вақтида аниқлаш имконияти бор.

Департамент бошлиғининг сўзларига қараганда, айни пайтда мамлакатдаги барча парранда фермаларида махсус ветеринария кўриклари ўтказиляпти. Товуқ гўшти етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарда ҳам мониторинг йўлга қўйилган.

“Мабодо мамлакатдаги бирор шифохонада бу касаллик билан оғригани гумон қилинган бемор қайд этилса, у ерга дарҳол олимлардан иборат махсус гуруҳ иш олиб боради. Вазирликда шундай гуруҳ ташкил этилган”, - деди С.Саидалиев.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари келаётган қиш ва баҳор мавсумида Ўзбекистонда ўткир респиратор касалликлар – грипп ва унинг янги турлари эпидемик тусда тарқалишини башорат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга Россия ва Қозоғистондан парранда маҳсулотлари олиб киришни вақтинча тақиқланган.
XS
SM
MD
LG