Линклар

Афғонистоннинг Қандахор шаҳридаги йўл четида бомба портлагани оқибатида бир полиция ходими нобуд бўлди 16 нафари яраланди.


Афғонистон расмийларига кўра, мазкур бомба ҳужумини толиблар жанггарилари уюштирган.
Айни пайтда, Испания расмийлари Афғонистоннинг Хирот вилоятида ҳарбий вертолёт халокатга учраганини бахтсиз ходиса, деб тахмин қилмоқда. 16 август кунги вертолёт халокати оқибатида 17 нафар испаниялик ҳарбий нобуд бўлган.
Испания Мудофаа вазири Хосе Боно сешанба куни Афғонистонга борди. Бугун у вертолёт кучли шамол туфайли ерга қулаган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG