Линклар

Россия, Қозоғистон ва Украина хавфсизлик кучлари Каспий денгизининг Қозоғистонга тегишли қирғоғида аксил террор машқлари ўтказа бошлади.


Бу тадбир МДҲнинг аксилтеррор маркази ҳомийлигида Актау шаҳри яқинида ўтмоқда. МДҲнинг бошқа республикалари ҳамда Қозоғистон вилоятларининг терроризмга қарши кураш бошқарма бошлиқлари машқларга кузатувчи сифатида таклиф этилган.
Тадбир очилиши маросимида сўзлаган МДҲ аксил террор маркази раҳбари генерал-полковник Борис Милников Афғонистонда вазиятнинг беқарорлашаётгани МДҲ, айниқса, Марказий Осиё давлатлари учун жиддий тахдид эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG