Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:53

Уй қуриб, балога қолган Тешаев


Басира Бухоронинг Шофиркон туманида яшовчи асли касби ўқитувчи Метин Тешаев уй қуриш учун олган бир парча ери орқасидан келиб чиққан сарсон-саргардонлик туфайли қонунчилик бўйича ҳам яхшигина мутахассисга айланди.

Мустақиллик йилларида ҳукумат фуқароларга уй-жой қуриш ва қўшимча томорқа учун ер ажратиш ҳақида махсус қарор қабул қилганди. Шу қарор бўйича М.Тешаев ҳам ерлик бўлди. У бу ерда 2000 йилдан уй қура бошлади.

Барча можаро шундан кейин бошланди. М.Тешаев қурилиш режасини бузиб, йўл устидан уй солган, деган даъвога асосан суд маҳкамалари уйни бузиш тўғрисида қарор чиқаради.

М.Тешаевнинг айтишича, у ажратилган ердан кўп эмас, аксинча камроқ жойда иморат тикланган.

Бухоро вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси маълумотларига кўра, М.Тешаев ҳақиқатан ҳам қурилиш режасини бузган. Шу боис, бошқарма қурилган иншоотни бузиш ҳақида тавсия берган.

Суд маҳкамалари ва маҳаллий раҳбарларнинг адолатсизлигидан безиган М.Тешаев эндиликда муаммосини фақат президент Ислом Каримов аралашувигина ҳал қилишига умид билдирди.

“Чунки раҳбарлар қонунга эмас, фақат президентнинг гапига қулоқ солади. Уч йилдан буён вилоят ҳокими қабулига кира олмайман. У халқнинг арзини тинглаши керак-ку. Оддий халққа яна бир Андижон керак эмас. Балки уларга керакдир”, - деди М.Тешаев.
XS
SM
MD
LG