Линклар

logo-print

Мустақиллик байрами арафасида президентнинг иши янада кўпайган


Зикрилло Ишонч Тошкент шаҳри аҳли орасида Ўзбекистон президенти телевизорда кўринмай қолгани, пойтахт кўчаларидан президент кортежи ўтмай қолгани тўғрисида турли миш-мишлар юрибди.

Аҳоли ўртасида президент дам олишга кетган бўлиши мумкинлиги тўғрисида тахминни билдираётганлар кўпчиликни ташкил этади.

“Бир ҳафтадан буён президент кортежи йўлдан ўтмай қолди”, - дейди кортеж ўтадиган йўл четида истиқомат қиладиган аҳоли вакиллари.

Президент тушган машиналар карвони кўчаларда кўринмай қолгани, телевизорда ҳам у иштирокидаги бирорта тадбир ёки учрашув бўлгани ҳақида лавҳа берилмаётганини кўпчилик суҳбатдошлар тасдиқлади.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати вакили Насриддин Муҳаммадиевнинг мавзу юзасидан “Озодлик” мухбири билан суҳбатда билдиришича, турли миш-мишлар асоссиздир. Давлат раҳбари ўтган ҳафтада ҳам, бу ҳафта ҳам ўз иш ўрнидадир. Мустақиллик байрами яқинлашгани сабабли президентнинг иши янада кўпайган.
XS
SM
MD
LG