Линклар

logo-print

Бугун Покистонда шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди.


Овоз бериш жараёнида хавфсизликни таъминлашда 80 минг полиция ва ҳарбий хизматчи қатнашди.
Полиция маълумотига кўра, сайловдаги рақиб номзодлар тарафдорлари ўртасида рўй берган тўқнашув оқибатида етти одам нобуд бўлган.
Балучистон вилоятининг Хуздар шаҳридаги сайлов участкаси яқинида бомба портлаган. Талафотлар ҳақида маълумот олингани йўқ.
Покистон Ички ишлар вазири Офтоб Хон Шерпао айрим зўравонлик воқеалари ҳисобга олинмаса, сайлов тинч ўтди, деди.
XS
SM
MD
LG