Линклар

logo-print

Қозоғистоннинг Оролбўйи минтақасида жойлашган “Оролтуз” заводининг юзлаб ишчилари иш ташлади.


Улар очлик эълон қилганлиги учун сешанба куни суд томонидан 10 кунга озодликдан маҳрум этилган тўққиз нафар ишчини қўллаб-қувватлаб шундай тадбир ўтказди.
Мухолифатдаги “Адолатли Қозоғистон” ҳаракати эълон қилган баёнотга кўра, норозиликда 800 нафар ишчи қатнашган. 5 августда бошланган очлик акциясига эса 88 одам қўшилган. Туз заводи ишчилари маошларни ошириш тўғрисида 2003 йилда эришилган шартноманинг бажарилиши, хусусийлаштириш жараёни қайта кўрилиши ва нархлар оширилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG