Линклар

Россия ҳукумати мамлакат жанубидаги Астрахан вилоятида қалмиқ ва чеченлар ўртасидаги миллатлараро зўравонликни тўхтатиш учун минтақага минг нафар аскардан иборат куч жойлаштирди.


Душанба куни 24 яшар қалмиқ йигит барда чеченлар томонидан ўлдирилган эди. У пайшанба куни Яндики қишлоғида дафн этилди. Маросимда қалмиқлар ва чеченлар ўртасида катта тўқнашув юз берди. Юзлаб одам иштирок этган тўқнашув оқибатида бир неча уй ва машиналар ёндириб юборилди.
Астрахан ҳокимияти эълон қилган баёнотда ҳозир вазият назорат остида экани билдирилган.
XS
SM
MD
LG