Линклар

Қозоғистонда парранда гриппи тарқалмоқда.


Қозоғистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатнинг шимолий вилоятларида қушлар, уй паррандаси ўлгани аниқланган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Қозоғистонда ўтган ой парранда гриппи қайд этилганидан бери 9 минг парранда ўлган ёки ёқиб юборилган.
Россияда эса ўзи ўлган ёки ёқиб юборилган парранда сони 120 мингни ташкил этади. Ҳозирга қадар Россиянинг 40та қишлоқда парранда гриппи тарқалгани расман қайд этилган. Сибирнинг 78та қишлоғидаги вазият ветеринария врачлари томонидан кузатиляпти. Россиядаги етакчи ветеренария мутахассислари халқаро хамжамиятни касаллик тарқалиши олдини олишда ёрдам беришга чақирди.
XS
SM
MD
LG