Линклар

Руминия расмийларининг маълум қилишича, мамлакат бўйлаб ўтган тўрт кун давомида рўй берган сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14га етган.


1200га яқин оила офат рўй берган жойлардан кўчирилган.
Сув тошқини оқибатида 200дан ортиқ уй вайронага айланган, яна 5 ярим мингтасига зиён етган.
33 минг гектарга яқин экин ерларини сув олган ва 88та қишлоқ электр энергиясиз қолган.
Жорий йилнинг ёз ойларида Болқон давлатларида кузатилган катта ёғингарчилик натижасида Руминия ва қўшни Болгарияда ўнлаб одам ҳалок бўлди. Тошқинлардан йўллар, кўприклар, темир йўллари ва экинларга етказилаган зиён миллионлар евро миқдорида баҳоланмоқда.
Метеорологлар бу йилги табий офатни охирги 50 йил ичида минтақада рўй берган энг талофотли сув тошқинлари, деб баҳоламоқда.
XS
SM
MD
LG