Линклар

Испания қироли Хуан Карлос ва қирол оиласининг бошқа аъзолари Афғонистонда ҳалок бўлган 17 испаниялик аскарни дафн этиш маросимида қатнашди.


Маросим бугун пойтахт Мадридда ўтказилди.
Испания аскарлари сешанба куни содир бўлган вертолёт ҳалокатида қурбон бўлди. Улар НАТО етакчилигидаги халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари сафида хизмат қилган.
Ҳалок бўлган испаниялик аскарлар кейинги ойга белгиланган Афғонистон парламент сайловлари олдидан ўтказилаётган машғулотларда қатнашаётган эди. Воқеани текшираётган терговчилар вертолётнинг уриб туширилганига ишора қилувчи далилларни топгани йўқ.
2003 йилда самолёт ҳалокати оқибатида Афғонистондан қайтаётган испаниялик 62 тинчлик парвар аскари ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG