Линклар

Бирлашган миллатлар ташкилотининг махсус вакили Ироқ ҳукуматини Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилганидан бери биринчи марта ўлим жазосини ижро этиш борасидаги қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди.


БМТ вакили Ашраф ал-Қадий бугун берган баёнотида, Ироқ ҳукуматининг одам ўғирлаш, қотиллик ва зўравонликларда айбланаётган уч кишини қатл қилиш ҳақидаги қароридан чуқур афсусда экани айтилади.
Унинг айтишича, муваққат ҳукумат ўлим жазосини ижро этиш ўрнига ҳар бир кишининг яшаш ҳуқуқини ҳурмат қилиши тўғри бўлган бўларди.
Жазоланиши кутилаётган уч киши май ойида ўлимга ҳукм этилган эди.
Чоршанба куни Ироқ вице президенти Одил Абдул Маҳдий уччовлонни қатл қилиш ҳақидаги қарорга имзо чекди.
Ўлим жазосига қарши бўлган Ироқ президенти Жалол Талабаний бу вазифани Маҳдийга юклади.
Агар бу уч киши қатл этиладиган бўлса, 2003 йилда АҚШ етакчилигидаги оккупацион кучлар олий жазони бекор қилганидан бери ижро этилган дастлабки ўлим жазоси бўлади.
XS
SM
MD
LG