Линклар

logo-print

Ироққа оид хабарларга кўра, Ироқ конституцияси бўйича музокаралар давлатни бошқаришда Исломнинг роли ва мамлакатнинг нефт бойликларини тақсимлаш масалаларидаги келишмовчиликлар боис тўхтаб қолган.


Ироқ парламенти фракцияларининг етакчилари бугун Бағдодда мажлис қилмоқда. Констиутция душанба кунининг якунига қадар ишлаб чиқилиши керак, акс ҳолда Ироқ парламенти тарқатиб юборилади.
Ироқ президенти Жалол Талабаний етакчилигидаги Қурдистон ватанпарварлик иттифоқи партияси вакили Мулла Бахтиёрнинг айтишича, янги давлатни бошқаришда Исломнинг роли борасидаги музокаралар давом этмоқда.
Парламентнинг суннийлар вакили Солиҳ ал-Мутлақ музокаралар Исломнинг роли борасидаги кескин келишмовчиликлар юзага келагни боис тўхтаб қолганини таъкидлади.
Айни пайтда, Қурдистоннинг Киркук шаҳрида юзлаб араблар Конституцияга қарши намойиш ўтказди.
XS
SM
MD
LG