Линклар

Бугун Иордания расмийлари Ақаба порти яқинидаги тепаликдан жума куни учта ракетани отишда ишлатилган мослама топилганини маълум қилди.


Ракеталардан бири Қизил Денгиз портига боғланган АҚШ ҳарбий флоти кемасини четлаб ўтган эди.
Жума куни амалга оширилган ракета ҳужумида бир иорданиялик аскар ҳалок бўлди ва яна бири яраланди.
Тепаликдаги омборхонадан оилган ракеталарнинг иккитаси эса Исроил томонга қарата отилди. Бунинг натижасида бир таксичи жароҳатланди.
Иордания ички ишлар вазири Ауни Йирфас воқеани тергов қилаётган мутахассислар ракета учирувчи мосламани тепаликдаги омборхонада топганини айтди.
Иордания хавйсизлик кучлари ракеталарни отганликда гумон қилинаётган олти киши, жумладан ҳориж фуқароларини қидирмоқда.
Интернетда тарқатилган баёнотда мазкур ҳужум учун масъулиятни Ал-Қайдага алоқадор гуруҳ ўз зиммасига олди. Бу баёнотнинг ҳақиқийлиги ҳозирча тасдиқланган йўқ.
XS
SM
MD
LG