Линклар

Бугун Исроил расмийлари, Ғазодаги яҳудий аҳоли яшаш пунктларининг 85 фоизи олиб чиқилганини маълум қилди.


Куч ишлатиш йўли билан уч кун давом этган эвакуация жараёни натижаси ўлароқ Ғазода 21 яҳудий аҳоли пунктидан тўрттаси қолган.
Айни пайтда, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос бугун Ғазода қилган баёнотида келаси йилнинг 25 январида Фаластин парламенти сайлови ўтказилажагини айтди.
Шунингдек Аббос, собиқ яҳудий аҳоли пункти бўлган Мораг маҳалласида фаластинликлар учун 3 мингга яқин уй қуриб беришни ваъда қилди.

Айни пайтда, Ҳамас жанггари ҳаракатининг ўнлаб аъзоси Ғазо шаҳри марказида қисқача намойиш ўтказди.
Юзига ниқоб кийган Ҳамас гуруҳининг вакили Ғазодан яҳудийларнинг олиб чиқилиши озодлик йўлидаги бир бекат эканини айтиб, Ҳамас гуруҳи қуролларни ташлаши мумкинлиги ҳақидаги фикрларни инкор этди.
Намойишчилар вакилининг айтишича, Ҳамас гуруҳи Қуддус ҳамда Ғарбий Соҳилни озод этишдаги курашини давом эттиради.
Ҳамас гуруҳи, 2005 йилнинг охиригача келишилган ўт очишни тўхтатиш битимига амал қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG