Линклар

logo-print

Бугун Россия жанубидаги Доғистон республикаси пойтахтида портлаш содир этилди.


Хабарларга кўра, Маҳачқаъладаги воқеада уч милиционер ҳалок бўлган ва яна бири яраланган.
Маҳачқалъа шаҳар ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, икки милиционер воқеа жойда ҳалок бўлган, учинчиси эса кейироқ олган жароҳатларидан ўлган.
Яна бир милиционер оғир жароҳат олган. Маълум бўлишича, милиционерлар воқеа жойи олдидан ўтиб кетаётганда портлаш содир бўлган.
Хабарларга кўра, портлаш масофадан бошқариладиган бомба ёрдамида амалга оширилган.
Доғистон милицияси ва расмийларига қарши деярли ҳар куни содир этилаётган ҳужумлар қўшни Чеченистондаги зўравонликлар Шимолий Кавказдаги бу республикага ҳам ўтмоқда, деган хавотирларни уйғотмоқда.
XS
SM
MD
LG