Линклар

Бугун Россия ва Хитойнинг парашутчи десанти Хитойнинг шимоли-шарқий соҳилларига ташалди.


Икки давлатнинг тўққиз мингга яқин қўшини иштирокида биринчи марта ўтаётган ҳарбий машқларнинг иккинчи босқичи ана шу тарзда бошланди.
Эслатиб ўтамиз, ҳарбий ўйинлар ўтган сешанба куни Россиянинг Владивосток порт шаҳрида бошланган эди.
Хитойнинг Шандонг ярим оролида бугунги машқлар, нобарқарорлик ҳукм сураётган хаёлий бир мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш учун қўшинларнинг у ерга ташланиши сценарийсига кўра ўтказилмоқда.
Итар-Тасс ахборот агентилигининг хабар қилишича, 86 парашютчи-десант ва парашютда ташланган ҳарбий машиналар Хитой ҳудудидаги машғулот майдонига тушган ва душман позицияларига ҳужумни бошлаган.
“Тинчлик миссияси 2005”, деб номланган машқларда 7 мингга яқин Хитой ва 1800га яқин Россия қўшинлари иштирок этмоқда. Ҳарбий ўйинларга кемалар, қирувчи учқичлар ва амфибия русумидаги машиналар жалб этилган.
XS
SM
MD
LG