Линклар

Андижон воқеаларидан кейин Қирғизистонга қочиб ўтганлигини айтаётган уч ўзбекистонлик бугун БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича олий комиссарлигининг Ўшдаги ваколатхонасига мурожаат қилди.


Уччовлоннинг таъкидлашича, улар май ойида Андижонда ҳукумат тинч намойишни куч билан бостирганидан сўнг Қиғизистонга қочиб ўтган ва у ерда яшириниб юрган.
Ўшдаги БМТ ваколатхонаси мазкур воқеа юзасидан изоҳ беришдан бош тортди.
Уч ўзбекистонликлардан бирининг Озодлик радиосига айтишича, 13 май воқеалари пайтида у Андижон вилоят ҳокимлиги биносида бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Андижон воқеаларидан кейин Қирғизистон жанубида жон сақлаётган қочқинларнинг 439 нафари ўтган ойининг охирида Руминияга кўчирилган эди. Яна 15 ўзбекистонлик қочқин Ўшдаги хибсхонада сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG