Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:50

Бухороликлар Россия ўқув қуролларини маъқул кўряпти


Басира Бухоро шаҳрида ташкил этилган “мактаб бозорлари”нинг ўзига тўқ харидорлари кўпроқ Россия корхоналарида ишлаб чиқарилган ўқув қуролларини сотиб олишни маъқул кўряпти.

Буни “мактаб бозорлари” сотувчилари ҳам тасдиқламоқда. Сотувчи Зумрад Солиеванинг айтишича, пул бор ота-оналар, албатта, яхшироқ ўқув қуроллари сотиб олишни истайди. Сотувдаги бундай маҳсулотлар эса Россияда ишлаб чиқарилган.

Шаҳар марказидаги “Дилкушо” бозорида ўтган йили 28 та растада ўқув қуроллари сотилган эди. Жорий йилда бундай расталар сони 60 тага етди.

З.Солиеванинг сўзларига қараганда, бу йил “мактаб бозорлари”да нарх-наво кўтарилган.

“Бунга Андижон воқеалари сабаб бўлганми, билмайман. Сотувчиларнинг Тошкентга бориб келиши ҳам ҳозир қийин. Бунинг устига, одамларда пул йўқ. Шунинг учун савдо ҳам кам бўляпти”, - дейди З.Солиева.

Бухоролик Лола Аминова “мактаб бозори”га уч фарзанди билан келган. Уларнинг ҳар бирини ўқув қуроллари билан таъминлаши керак. Унинг билдиришича, фарзандларига ўқув қуроллари (дарсликлардан ташқари) сотиб олиш учун 15-20 минг сўм харажат қилиши лозим.

Ҳозир Бухородаги “мактаб бозори”да Ўзбекистонда сифати паст қоғоздан ишлаб чиқарилган оддий дафтар 40 сўм туради. Россиядан олиб келинган дафтарнинг баҳоси эса анча юқори. Оддий оилалар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дафтарни харид қилишга мажбур бўляпти. Ота-оналарнинг таъкидлашича, бир ўқувчини мактаб учун зарур анжомлар билан таъминлаш учун ўртача 100 минг сўм керак бўлади. Бир фарзандига мактаб учун бунча маблағ сарфлайдиган оилалар эса нафақат Бухорода, балки Ўзбекистонда ҳам ниҳоятда кам.
XS
SM
MD
LG