Линклар

“Би-Би-Си” мухбири фаолиятига тўсқинлик қилинди


Шайбон 21 август куни ҳуқуқ-тартибот ходимлари “Би-Би-Си” радиосининг Самарқанддаги мухбири Мустаҳкам Тангриёрованинг ўз хизмат вазифасини бажаришига тўсқинлик қилди.

Шу куни Самарқанддаги “Чуқурбозорда” савдо қиладиган тадбиркорлар бозорнинг ёпилишига қарши йиғин ўтказди. Бу йиғинга “Би-Би-Си” мухбири ҳам таклиф этилганди. Аммо журналист йўлга отланганида тўсқинликка дуч келди.

“Мени куч билан машинага тиқишиб, 15-милиция таянч пунктига олиб келишди. Олиб келганлар мени милиционерларга топшириб, ўзлари кетишди. Милиционерлар эса мени олиб келганлар кимлигини билмаслиги, аммо қўйиб юбора олмаслигини, шундай буйруқ бўлганини айтди. Қулфланган хонада ушлаб ўтиришди”, - дейди М.Тангриёрова.

Кейинчилик “Би-Би-Си” мухбири қўйиб юборилди. Унга милиция таянч пунктидаги қулфланган хонада ушлаб ўтирилишдан бошқа кўринишдаги тазйиқ бўлгани йўқ. Аммо унинг эркин ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқи паймол этилди, эркин тарзда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи бузилди, нима сабабдан олиб келингани ва ушлаб турилганини билиш ҳуқуқи писанд қилинмади.
XS
SM
MD
LG