Линклар

2 минг 700 дан ортиқ ўт ўчирувчи Португалия ўрмонларида содир бўлаётган ёнғинларни тўхтатиш учун ишламоқда.


Маълумотларга кўра, ёнғинга сабаб бу йилнинг аввалгиларидан анча қуруқ келганидир. Бошқа Европа мамлакатлари ҳам ёрдамчи куч сифатида ўт ўчирувчи ходимлар ва вертолётларни Португалияга жўнатадиган бўлди. Ҳозирга қадар ёнғин 30 минг гектар ҳудудни эгаллади.
Бошқа мамлакатларда эса тинимсиз ёмғир туфайли юзлаб одам нобуд бўлмоқда, яна минглаб одам эса уй-жойсиз қолмоқда. Жумладан, Болгарияда тинимсиз ёққан ёмғир туфайли юзага келган сув тошқини оқибатида 24 одам нобуд бўлди, тахминан 14 минг одам уйсиз қолди.
Шунингдек, ўтган икки кун давомидаги тинимсиз ёмғирдан кейинги сув тошқини Туркиянинг шимоли-шарқий қисмидаги аксар ҳудудларни ҳам вайрон қилди.
Хитойда эса сув тошқинида қолиб, 47 одам нобуд бўлгани хабар қилинмоқда. Бангладешда 20 мингга яқин одам сув остида қолаётган уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG