Линклар

logo-print

Қирғизистон собиқ бош вазири Николай Танаев мамлакатга қайтганидан сўнг Бош прокурор томонидан сўроққа чақирилди.


Танаев коррупция ва ўз лавозимини суиъстемол қилганликда айбланмоқда.
Николай Танаевнинг ўзи эса бу айбловларни бутунлай рад этди.
У Қирғизистонни март ойида содир бўлган инқилобдан сўнг тарк этган эди.
Мамлакат бош прокурори, шунингдек, собиқ президент Аскар Ақаев оиласининг икки аъзоси - ўғли Айдар Акаев ва собиқ президентнинг Қозоғистон фуқароси бўлган куёви Адил Тойганбоевни ҳам коррупцияга алоқадорликда айбламоқда. Айни вақтда собиқ президент Ақаевнинг адвокати Максим Максимович сентябр ойида Айдар Акаев Қирғизистонга қайтиб, парламентдаги ўз ўрнини яна эгаллаш мақсадида эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG