Линклар

logo-print

Афғонистонда Толибонлар матбуот вакили Толибонлар Афғонистон маҳаллий ҳукумат органларига сайлов бўлиб ўтадиган вақтда сайлов участкаларига ҳеч қандай ҳужум уюштирмайди, деб баёнот берди.


Сайлов шу йилнинг 18 сетябрига белгиланган.
Толибонлар вакили Абдул Латиф Ҳакимийнинг айтишича, ўтган сафарги сайлов чоғида ҳам толибонлар сайлов участкаларига ҳужум қилмаган ва бундан кейин ҳам ҳужум қилиш ниятидамас.
”Биз ҳеч қачон яқинлашаётган сайловларни бузмоқчимиз, деб айтмаганмиз. Сайловларни бузиш биз учун муҳим эмас. Бизнинг сайловларни бузмоқчи эканлигимиз ҳақидаги гапларнинг ҳаммаси матбуот томонидан ўйлаб топилган. Улар бизни ёмонотлиқ қилмоқчи. Биз сайловларга аввал ҳам ҳужум қилмаганмиз, бундан кейин ҳам бундай ниятимиз йўқ “, - деди толибонлар матбуот вакили Абдул Латиф Ҳакимий.
Афғонистон Мудофаа вазири генерал Азимий Толибонлар ҳаракатининг бу ваъдасини олқишлади ва унга ваъфо қилинишини кўриш учун фақат кутиш керак, деб қўшимча қилди.
Маҳаллий ҳукумат вакиллари эса Толибон жангарилари кейинги вақтларда ҳужумларни кўпайтирганини айтишмоқда.
АҚШ ҳарбийлари ўтган ҳафта давомида афғон ҳарбийлари билан биргаликда олиб борилган ҳаракатлар давомида Толибон жангарилари, деб гумон қилинган 100 дан ортиқ жангарини ўлдирганини маълум қилмоқда.
XS
SM
MD
LG