Линклар

Исроил полицияси ва ҳарбийлари бугун эрталаб Ғазо минтақасидаги Нецарим аҳоли пунктига кириб бордилар.


Улар уйма-уй юриб, аҳолини кўчирмоқда. Ҳозирга қадар Исроил ҳарбийлари ва Нецарим пунктининг 600 нафарга яқин аҳолиси ўртасида бирор-бир тўқнашув содир бўлгани ҳақида маълумот йўқ. Аҳоли ўз ихтиёри билан мол-мулкини йиғишитириб, йўлга тушаётгани хабар қилинмоқда. Исроил ҳарбийлари Нецарим аҳоли пунктидаги ишни бугун кечга қадар битириш мумкинлигини айтмоқда.
Исроил бош вазири Ариэл Шарон ҳарбийлар билан учрашиб, уларнинг бу вазифаси оғирлигини эътироф этди. Аммо, Ғазодан чиқиб кетиш, охир-оқибатда, Исроилга фойда келтришини таъкидлади.
“Албатта, сизлар бу ерда жуда оғир вазифани адо этаяпсиз. Бу сиз учун ҳам, бу ерда яшовчилар учун ҳам жуда оғир бўлди. Аммо бу Исроил келажаги учун жуда зарур”, - деди Исроил бош вазири Ариэл Шарон.
Ғазо минтақасидаги аҳоли кўчириб бўлингандан сўнг Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги яҳудий аҳоли пукнтларини кўчиришни бошлайди.
XS
SM
MD
LG