Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:08

Самарқанддаги норозилик чиқишлари


Тўлқин 22 август куни маъмурлар Самарқанддаги “Чуқурбозор” (“Кечки бозор” ҳам дейилади) буюм бозорининг ёпилишини эълон қилгач, бу ерда фаолият кўрсатадиган тижоратчилар норозилик намойиши ўтказган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, мазкур намойишдан сўнг бозорнинг ёпилиши кечиктирилган.

Самарқандлик журналист Мустаҳкам Тангриёрованинг “Озодлик” мухбирига айтишича, кундалик тирикчилиги фақат шу бозор билан боғлиқ тижоратчилар бозорнинг ёпилишига қатъий норозилик билдиряпти. Савдогарларнинг баъзилари кечқурун маъмурлар бозорни бузишидан чўчиб, шу ерда тунаб қолмоқда.

Тижоратчилар шаҳар мутасаддилари ўзларини икки йилдан буён безовта қилаётганини билдирди.

“Ўтган йили ҳам Мустақиллик байрами арафасида бозорни ёпмоқчи бўлишганди. Бу ерда гулзор қилинар экан. Одамлар қийналиб яшаяпти. Пул йўқ, иш йўқ. Уларга гулзор нима керак? Булар халққа қийин қиляпти”, - дейди тижоратчи аёллардан бири.

Тижоратчиларнинг айтишича, шаҳар ҳокимлиги қарорига кўра, бозордаги расталар 26 августгача - “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бошлангунча бузилиб, шаҳар чеккасидаги бозор учун ажратилган жойга кўчирилиши керак.

Шу кунларда йўл қурилиши муносабати билан Самарқанд туманининг Боғимайдон қишлоғидаги 120 га яқин уйнинг бузилиши ҳам аҳолида норозилик уйғотмоқда. 20 август куни уй эгалари норозилик чиқиши уюштирган эди.

Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг маълум қилишича, айни кунларда ҳам йўл қурилиши давом эттирилмоқда. Аммо ҳали уйларни бузишгача етиб борилмаган.

Т.Раҳматуллаевнинг билдиришича, уйи бузилаётган кишилар ўзларини қониқтирадиган даражадаги уй-жой ёки товон пули берилмаслигидан хавотирда.

“Аҳолининг норозилик чиқиши кутилмаган воқеа бўлди, - деди Т.Раҳматуллаев. - Боғимайдон тарихий жой бўлгани учун уйларни бузиш керак эмас, деган фикрлар айтилди. Аммо бузилиши керак бўлган иморатлар кўпи билан 50 йил илгари қурилган. Бу иморатларнинг тарихий қиммати бор, деб бўлмайди. Бироқ фуқароларга келтирилаётган моддий ва маънавий зарар масаласи ҳам бор”.
XS
SM
MD
LG